Жаҳон

Канада нега АҚШга “савдо уруши” очмоқчи?

Икки мамлакатнинг савдо муносабатлари ёмонлашмоқда.

Канада нега АҚШга “савдо уруши” очмоқчи?

Канада ҳукумати АҚШнинг эҳтимолий савдо чекловларига жавобан, ушбу мамлакат товарларига 105 миллиард доллар миқдорида бож солиқларини жорий этишни режалаштирмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Канада ҳукумати АҚШнинг келажакда қўллаш мумкин бўлган чекловларига жавоб сифатида 150 миллиард канад долларига тенг (105 миллиард АҚШ доллари) товарлар рўйхатини тайёрлаб қўйган. Мазкур чоралар сайланган президент Дональд Трамп томонидан Канада маҳсулотларига нисбатан бож солиқлари жорий этилиши ҳолатида кучга кириши мумкин.

 

Канаданинг барча вилоятлари бош вазирлари АҚШ савдо чекловларига қарши чоралар ишлаб чиқиш учун ҳамкорликка тайёрлигини билдиришди. Канада ҳукумати ҳар қандай чекловлар мамлакатнинг иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатишини қайд этиб, АҚШ билан савдо муносабатларида барқарорликни сақлашни мақсад қилмоқда.

 

Камола Одилова тайёрлади

custom img

Франция ва Испаниядаги йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 87 минг киши эвакуация қилинди

Айрим аҳоли олов қуршовидан қайиқ орқали қутқарилган. Табиий офат сабаб ўнлаб ўт ўчирувчилар ҳам жароҳат олди.

custom img

Остонада илк ҳаво таксиси синовдан ўтказилди

Мамлакат 2028 йилгача вертипортлар тармоғини барпо этиш ва ҳаво таксиларини транспорт тизимига интеграция қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ядровий битимга эга бўлиши учун Иброҳим келишувига қўшилиши шарт — Трамп

АҚШ раҳбари валиаҳд шаҳзодага фуқаролик ядро дастурини қўлга киритиш учун ўз шартларини қўйди.

custom img

“Росатом”даги молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистондаги АЭС қурилиши ортга сурилиши мумкин

Компаниянинг молиявий муаммолари Марказий Осиёнинг ядровий энергия соҳасидаги режаларини хавф остида қолдирмоқда.

custom img

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

custom img

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

custom img

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

Айрим жиноятларга алоқадор шахслар ҳамда уларнинг яқинларига виза берилмайди.

custom img

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"