Жаҳон

Ким Чен Ин қизини ворис сифатида эълон қилиши кутилмоқда

Мутахассислар эса Ким Чен Иннинг ёши ва сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, ворислик масаласида якуний хулоса қилишга шошилмаслик кераклигини таъкидламоқда.

Ким Чен Ин қизини ворис сифатида эълон қилиши кутилмоқда

 

Жанубий Корея Миллий разведка хизмати (NIS) маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз қизи Ким Жу-эни мамлакат бошқарувига ворис сифатида тайёрлаётгани тахмин қилинмоқда.

 

Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Жу-э сўнгги вақтларда Армия куни тадбирлари, шунингдек, Кумсусан Қуёш саройига ташриф каби муҳим давлат маросимларида мунтазам иштирок этмоқда. Шунингдек, у айрим сиёсий масалаларни муҳокама қилиш жараёнларида ҳам қатнашаётгани қайд этилган.

 

Қайд этилишича, аввал NIS Ким Жу-э бўйича “ворисни тайёрлаш” атамасидан фойдаланган бўлса, ҳозирда “ворисни тайинлаш босқичи” иборасидан фойдаланмоқда.

 

Разведка маълумотларига кўра, Ким Жу-э тахминан 2013 йилда туғилган. Шунингдек, Ким Чен Ин оиласида яна фарзандлар борлиги ҳам айтилмоқда.

 

Шу билан бирга, айрим мутахассислар Шимолий Кореяда мавжуд қатъий сиёсий бошқарув тизими, Ким Чен Иннинг нисбатан ёш экани ва соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар йўқлигини ҳисобга олиб, ворислик масаласида якуний хулосага келиш ҳали эрта эканини таъкидламоқда.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"