Сиёсат

Киев ва Тбилиси ўртасида яна бир жанжал келиб чиқди

Бу сафар Михаил Саакашвили айбдор.

Киев ва Тбилиси ўртасида яна бир жанжал келиб чиқди

 

Украина ҳукумати Грузия элчисига маслаҳатлашиш учун кетишни тавсия қилди.

 

Саакашвили клиникадан видео ҳавола орқали 2007-йилда мухолифат митингини тарқатишда айбланган суд мажлисида иштирок этди. У ниҳоятда носоғлом ва озғин кўринган, Саакашвилининг тасвирлари бутун дунё бўйлаб тарқалди. Мазкур ҳолат Киевни ҳам бефарқ қолдирмади. Боиси, Саакашвили Украина фуқаролигига эга. Зеленский ташқи ишлар вазирига Грузия элчисига норозилик билдиришни ва “кейинги 48 соат ичида ўз мамлакати расмийлари билан маслаҳатлашиш учун мамлакатни тарк этиш таклифини айтишни” буюрди. Унинг фикрича, судланувчи Украинага даволаниш ва парвариш учун олиб келиниши керак.

 

Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Президент қарорини экстремал, аммо адолатли чора деб атади. 

 

“Дипломатияда бу жуда қийин шакл, аммо Грузия ҳукумати бунга лойиқ”, - дейди у.

 

Ушбу қарор Грузияни ғазаблантирди ва буни ички ишларга аралашиш деб атади. 

 

"Украина расмийларининг талаби икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларга жиддий путур етказади ва суверен давлатнинг ички ишларига тўғридан-тўғри аралашувни ифодалайди. Вазиятнинг янада кескинлашиши муносабатларни боши берк кўчага олиб келади", - дея огоҳлантирди Гризия ТИВ.

 

Тбилиси Саакашвилига тегишли тиббий ёрдам кўрсатилаётганини таъкидламоқда. 2022-йил май ойида у пойтахтдаги Вивамед клиникасига ўтказилди. У ерда, шифокорларнинг фикрига кўра, Саакашвили мунтазам равишда даволанишдан ва тўғри овқатланишдан бош тортган. Бу ҳақда расмийлар ҳам, Саакашвилининг яқинлари ҳам хабардор қилинган.

 

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси раиси Ираклий Кобахидзе Киевнинг хатти-ҳаракатларини ҳақоратомуз деб ҳисоблайди. 

 

"Бизнинг хоҳишимиз Украина раҳбарияти билан ҳеч бўлмаганда бир томонлама дўстлик режимида қолишдир", - деди у. Аммо Саакашвилини экстрадиция қилиш бўйича ҳар қандай маслаҳатлашувлар истисно қилинмоқда.

 

Зеленский ўтган йилнинг март ойида Тбилиси Украинани урушда қўллаб-қувватлашга етарлича иштиёқ кўрсатмагани учун Грузиядан элчисини чақириб олган эди. Дипломатик миссияда фақат муваққат ишлар вакили қолган.

 

Экспертларнинг фикрича, Тбилиси Саакашвилини Киевга топшириши даргумон. Киев бу имкониятдан шунчаки ўз мақсадлари учун фойдаланмоқда.

 

Сиёсатшунос Сергей Михеевнинг фикрича, Украина Грузиядан ниманидир хоҳламоқда: қурол-яроғ, ўқ-дорилар, санкциялар.

 

Можаро сабабчиси Михаил Саакашвили мамлакатни ўн йил аввал — президентлик муддати тугашидан олдин тарк этган. Унга нисбатан бир неча жиноий иш очилган. 2018-йилда икки марта сиртдан судланган. Ҳокимиятни суиистеъмол қилгани учун уч йил қамоқ жазоси, яна олти йил эса парламент депутати Валерий Гелашвилига ҳужум уюштиргани учун берилган.

 

Бу вақтга келиб Саакашвили аллақачон Киев билан ҳамкорлик қилишга улгурди. Аммо 2017-йилда Порошенко уни Украина фуқаролигидан маҳрум қилди. Зеленский 2019-йилда унга фуқароликни қайтариб берди. Зе-команданинг илтимосига кўра, грузиялик сиёсатчи ислоҳотлар ижроия қўмитасини бошқарган, аммо 2021-йилда у яширинча Грузияга келган ва у ерда чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган. Рустави шаҳар қамоқхонасида у очлик эълон қилди. У ердан соғлиғи ёмонлашгани сабабли Тбилисидаги қамоқхона касалхонасига, кейин Горидаги ҳарбий госпиталга ўтказилди, сўнгра - "Вивамед" клиникасига. 

 

Ҳозирда Грузияда иккита иш кўриб чиқилмоқда. 2007-йилнинг ноябрида Тбилисида ҳуқуқ-тартибот кучлари минглаб мухолифатнинг намойишини тарқатиб юборди. Айблов томонига кўра, буйруқ Саакашвили томонидан берилган, гарчи унинг бундай ҳуқуқи йўқ бўлса ҳам. Мумкин бўлган жазо беш йилдан саккиз йилгача. Шунингдек, у давлатнинг тўққиз миллионлари (уч миллион доллардан ортиқ) маблағини ўзлаштирган деб ҳисобланади.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг “Байкар” компанияси фаолияти билан танишди

Президент администрацияси раҳбари икки мамлакат мутахассислари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Саида Мирзиёева Туркиянинг таълим тажрибаси билан танишди

Ташриф давомида ўқувчилар, талабалар ва педагоглар учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд, Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.