1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Конор Магрегор: “У яхши жангчи, бироқ энг зўри эмас”

Икки карра UFC чемпиони Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида фикр билдирди.

Конор Магрегор: “У яхши жангчи, бироқ энг зўри эмас”

 

 “У рейтингдан жой олиш учун жуда кўп ҳаракат қилди. Ҳабиб бир неча ҳафта ичида катта жангчига айланди. Тўғри у яхши жангчи, бироқ энг зўри эмас. Унинг нокаутлари фоизи паст. Ҳабиб тепишни билмайди. Вазн  жиҳатдан ҳам ҳеч қачон ўзгариш қилмаган. Унинг муваффақиятига ҳам шу таъсир қилган деб ўйлайман. У фаолиятини эрта якунлади. Ҳабиб кўп марта ўзига қарши чиққан бир нечта жангчиларнинг таклифини рад этган”.

 

Эслатиб ўтамиз, жангчилар 2018 йилнинг октябрь ойида жанг олиб боришган эди. Ўшанда россиялик спортчи бўғиш усули билан эрта ғалаба қозонганди.

 

Аввалроқ, UCF Vegas-34 турнири якунлангани ва Ҳабиб Нурмагомедов россиялик спортчилардан норози эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика