Жаҳон

Кореялик қиз диссертациясини кўзлари орқали ёзди

У ҳар бир сўзни ҳарфма-ҳарф териб чиққан.

Кореялик қиз диссертациясини кўзлари орқали ёзди

 

Жанубий Кореялик Жанг Ик-Сун – қатъият ва иродаси билан илҳом берувчи инсон. Мушак дистрофияси туфайли деярли бутунлай фалаж бўлсада, у ҳаёт синовларига таслим бўлмади ва ўз орзулари сари интилишда давом этди. Жанг фақат кўз ҳаракатлари ва нутқи орқали мулоқот қила олса ҳам, диссертациясини ҳарфма-ҳарф ёзиб, магистрлик даражасини олишга муваффақ бўлди.

 

Жангга беш ёшида мушаклар заифлашиб, ҳаракат қобилиятини йўқотишга олиб келувчи даволаб бўлмайдиган касаллик ташхиси қўйилган. Бироқ у таълим олишга бўлган иштиёқини йўқотмади. Ўрта мактаб имтиҳонларини муваффақиятли топширганидан сўнг, Гвангжу университетининг Ижтимоий фаровонлик факультетида таҳсил олди. 2019 йилда магистратура дастурига ўқишга кириб, ниҳоят, 2024 йил 21 февраль куни расмий равишда магистр даражасини қўлга киритди. Унинг интилиши ва фидойилиги эътироф этилиб, академик мукофот билан тақдирланди.

 

Жанг учун таълим олиш доимий кураш эди. Қўлда ёзиш имкониятидан маҳрум бўлгани сабабли, керакли адабиётларни ўзи сканерлаб, рақамлаштиришга мажбур бўлди. У ҳар бир китобни саҳифама-саҳифа сканерлаш ўта машаққатли бўлганини тан олди, аммо бу унинг ягона йўли эди. Эслатмалар олиш имкони йўқлиги эса унга маълумотларни ёдлаб қолишда қўшимча қийинчилик туғдирарди.

 

Энг катта синов эса диссертацияни ёзишда бўлди. Жанг кўз ҳаракатларини курсор буйруқларига айлантирувчи махсус технология ёрдамида ҳар бир сўзни ҳарфма-ҳарф териб ёзди. Унинг тадқиқоти мушак касалликларига чалинган инсонларнинг яшаш ҳуқуқига бағишланиб, етарли парвариш кўрсатилмаслиги оқибатидаги хавфларни очиб берди. Жанг сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморларнинг бир муддат ёлғиз қолдирилиши ҳаёт учун хавфли эканлигини таъкидлади ва Жанубий Корея ҳукуматининг оғир ногиронлиги бор шахсларга кунига атиги олти соатлик парвариш ёрдамини ажратишини кескин танқид қилди.

 

Академик фаолиятидан ташқари, у “Ик-сун Жанг, 10 миллион марта кўзини юмиб очган одам” (@эегамер1) номли YouTube каналини юритиб, жамиятда мушак дистрофияси билан яшовчи инсонларнинг муаммоларига эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда.

 

“Биз каби беморлар жамият учун гўё кўринмасдек. Мен уларни соядан ёруғликка олиб келмоқчиман”, дейди у.

 

Жанг Ик-Суннинг сўзлари ҳар бир кишига илҳом бахш этади: “Муваффақиятсизлик – мағлубият эмас, агар таслим бўлмасангиз. Ҳар ким имкониятга лойиқ.”

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: қурбонлар сони 500 нафардан ошди

2026 йил 15 мартдан 23 майгача мамлакат бўйлаб 62 мингдан ортиқ кишида қизамиқ аломатлари аниқланган.

custom img

Путин ҳам Хитойдан қуруққўл билан қайтди

Россия раҳбари Владимир Путин ҳам Трампдан кейин Хитойга ташриф буюрди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Путин ташрифи Трампникидан бошқача бўлган. Икки етакчи учрашуви кўтаринки руҳда ўтган. Аммо, The Moscow Times нашрининг ёзишича, Путин Хитойда қизил гиламда кутиб олган бўлса-да у ҳам бирор каттароқ натижага эриша олмаган.

custom img

АҚШ Исроилни Эрон бўйича музокаралардан четлаштирди — NYT

Нашрга кўра, бу ҳолат сайловлар олдида турган Нетаняхуга сиёсий зарба бериши мумкин.

custom img

Дунёда 2008 йилги иқтисодий инқироз такрорланиши мумкин

АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик энергия бозорига бевосита таъсир қилмоқда.

custom img

Трамп синглисига суиқасд режлаштирган ироқлик қўлга олинди

Ироқ фуқароси бўлган Муҳаммад Багир Доналд Трампнинг қизи Иванка Трампга қарши суиқасд уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.

custom img

АҚШ Эбола хавфи туфайли айрим “грин сард” эгалари учун мамлакатга киришни вақтинча чеклади

Аввал бундай чекловлар яшил карта эгалари учун амал қилмаган.

custom img

АҚШ “Грин карта” олиш тартибини кескин кучайтирди

Фуқаролик ва Иммиграция хизмати янги қоидалар ноқонуний иммиграцияни камайтиришга хизмат қилишини билдирди.

custom img

Хитойдаги кўмир конида юз берган портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Портлаш пайтида кон ҳудудида жами 247 нафар ишчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"