1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича,  Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда  “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.Ж. ва Р.А.лар фуқаро А.га шифокор рецептисиз, кучли таъсир қилувчи 1 дона “Тропикамид” ва 6 дона “Зардекс” номли дори воситаларини 200 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

 

 Шунингдек, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 329 дона “Карбамазепин”, 45 дона “Зардекс” ва 27 дона “Тропикамид” номли дори воситалари борлиги аниқланган.

 

 Шу билан бирга Миробод туман бўлими ва ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “F.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 2 дона “Зардекс”  деб номланган дори воситасини харидорга 40 минг сўмга сотганлиги аниқланди.

 

 Бундан ташқари, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 101 дона “Зардекс”, 68 дона “Регапен”, 20 дона “Тропикамид” топилган. 

 

 Қўлга олинган шахс С.Р.нинг шахсий автомобилидан 120 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

 

 Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жиззаҳда талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олингани ҳамда зангиоталик фуқаро 915 миллион сўмлик ремдисивир дори воситасини 12 минг АҚШ долларига сотишга уринган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ҳам ушланган эди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика