Жамият

Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 56 дона “Регапен”, 2 дона “Селофен” ва  2 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 1,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ширин шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси, яъни таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ зангиоталик фуқаро 915 миллион сўмлик “Ремдесивир” дори воситасини 12 минг долларга сотишга урингани ва ярим тунда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб юрган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда талаб юқори дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"