Жамият

Жиззахда талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Жиззах вилоятида пандемия шароитида талаби юқори бўлган дори воситаларининг ноқонуний олди-сотдисининг олди олинди.

Жиззахда талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

 

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархга сотаётган вақтда қўлган олинган.

 

Р.Ф. дори воситаларини сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона “Remdesivir” дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 140 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Фуқародан умумий баҳоси 179,3 миллион сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангаронда ва Зангиотада талаби юқори бўлган дори воситаларини сотаётган шахслар қўлган олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"