Спорт

Мануэл Локателли: «Чемпионлар лигасининг илк турида ғалаба қозонишимиз шарт эди»

«Ювентус» клуби яримҳимоячиси Мануэл Локателли Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида «Малмё» устидан қозонган ғалабадан сўнг ўз фикрини билдирди.

Мануэл Локателли: «Чемпионлар лигасининг илк турида ғалаба қозонишимиз шарт эди»

 

 

У «А Сериа»даги муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг эришилган ғалабага изоҳ берди.

 

“Ғалаба биз учун муҳим аҳамиятга эга. Чемпионлар лигасининг илк турида ғалаба қозонишимиз шарт эди, чунки миллий чемпионатда ҳаммаси биз хоҳлаганимиздек кетаётгани йўқ. Бугунги натижа бизга ишонч бағишлайди.

Чемпионлар лигаси мадҳиясини эшитиш жуда ёқимли бўлди. Мавсум бошидаги муваффақиятсизликлардан сўнг мухлисларимиздан танқидий муносабатларни кутгандик.

Биз «Ювентус»миз,  қандай қилиб энг яхши бўлишни биламиз”, — дейди Локателли.

 

Маълумот учун: туринликлар рақиб дарвозасини 3 бор ишғол этди. Икки жамоа ўртасидаги жавоб учрашуви 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Серхи Роберто ҳақидаги хабарни тақдим этган эдик.

 

 

Мақсаджон Обиджонов

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"