Ўзбекистон

Марғилонга Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши мумкин

Бугун Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий бошчилигида Халқаро баҳолаш комиссияси Фарғонага келади.

Марғилонга Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши мумкин

 

Марғилонга Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Марғилонда 20-22 октябрь кунлари “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади. Ушбу фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.

 

“Бугун Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий, Кенгашнинг Осиё-Тинч Океани минтақаси бош котиби, вице-президент Азиз Муртазаев ҳамда профессор Асиф Шайхдан иборат Халқаро баҳолаш комиссияси Фарғонага келади”, дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Джумабаев.

 

Ташрифдан кўзланган мақсад Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан бериладиган Ҳунармандлар шаҳри мақомини олиш бўйича топширилган ариза юзасидан ўрганиш олиб боришдан иборат.

 

Ўрганиш давомида миллий матолар тўқимачилиги ва тайёрлаш жараёнлари ҳамда миллий матолар савдо расталари билан танишилади. Шунингдек, гиламдўзлик ва каштачилик устахоналари ҳам кўздан кечирилади.

 

Маълумот учун: Фарғона вилоятида ўтказиладиган “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитиш, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун ташкил этилмоқда.

custom img

Фермерларга дизель ёқилғиси учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

Субсидия фақат биржа савдолари орқали харид қилинган дизель ёқилғисига татбиқ этилади.

custom img

Президент ва номдор давлат стипендияларига ҳужжатлар қабули бошланди

Аризалар 15 августгача қабул қилинади, талабгорлар ўзлаштириш ва илмий фаолият бўйича белгиланган мезонларга жавоб бериши лозим.

custom img

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Мактаб ҳудудида ўтказилган ўрганишларда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

Ташриф давомида икки давлат ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди, қатор муҳим келишувларга эришилди.

custom img

Сирдарёда МИБ орқали 50 млн электрдан қарздорлик ундирилди

Қарздор ўзига тегишли машина хатлангач, қарздорликни бартараф этишга мажбур бўлган.

custom img

Қорақалпоғистонда фуқаро машинаси хатлангач, зарарни тўлашга мажбур бўлди

Маълум бўлишича, фуқаро газ тармоғига яширинча уланиб 25 млн сўмдан зиёд зарар етказган.

custom img

Тошкентда болалар майдончаси ўрнидаги қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тергов давомида бир гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

custom img

Молиявий инқироздаги “Бунёдкор”га бюджетдан 5 млрд сўм ажратилди

Маблағ Президентнинг спорт соҳасини молиялаштиришга оид қарори асосида берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"