Ўзбекистон

Марказий Осиё Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб қолади – ташқи ишлар вазири ўринбосари

Сўнгги беш йилда қўшнилар билан ишончли алоқалар ўрнатилгани айтилди.

Марказий Осиё Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб қолади – ташқи ишлар вазири ўринбосари

 

Бугун, 23 Халқаро Медиа-холлда "Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати" мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё Халқаро институти директори ўринбосари Бахтиёр Мустафоев иштирок этди.

 

Эришилган ютуқлар

 

Фурқат Сиддиқов сўнгги беш йилда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар том маънода янги босқичга кўтарилганини қайд этди. Яхши қўшничилик, кенг қамровли ҳамкорлик натижасида қўшни давлатлар билан алоқалар кенгайди. Бахтиёр Мустафоев ҳам ўз навбатида Марказий Осиё билан алоқаларнинг ривожланиши Ўзбекистон ички сиёсатининг узвий давоми эканини маълум қилди.

 

Бунинг мисолини ташқи савдо айланмасида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, 2020 йилда минтақа давлатлари билан товар айирбошлаш 2 баробарга ортди. “2016 йилда Марказий Осиё минтақаси ЯИМ 250 миллиард долларни ташкил этса, 2020 йилда бу 300 миллиард доллардан ошди. 2020 йилда минтақага киритилган инвестициялар ҳажми 2016 йилга нисбатан 40 фоизга кўпайди”, – деб қайд этди Бахтиёр Мустафоев.

 

Қайси йўналишларни ривожлантириш муҳим?

 

Сиддиқов истиқболдаги асосий йўналишларни маълум қилди.

 

Биринчидан, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишлари акс этган иқтисодий модель ишлаб чиқиш зарур. Бундан ташқари чегараолди ҳудудлар ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш, эркин савдо зоналарини яратиш, саноат кооперацияларини кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

 

Иккинчидан, минтақа давлатлари ўртасида транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш муҳим. Бунда Ўзбекистон уч йўналишга эътибор бериши маълум қилинди.

 

  • Биринчиси, Каспий йўналиши;
  • Иккинчиси, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль йўли қурилишини якунлаш;
  • Учинчиси, Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темирйўли лойиҳаси.

 

Учинчидан, халқ дипломатиясини ривожлантириш. Бунинг асосий сабаби – минтақа давлатлари аҳолиси сони ошиб бормоқда. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Халқ дипломатияси Маркази Осиё халқлари ўртасидаги алоқаларни янада яхшилашга хизмат илади.

 

Тўртинчидан, минтақанинг улкан қишлоқ хўжалик салоҳияти қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликни кенгайтиришни тақозо этмоқда. Шунинг учун қишлоқ хўжалик вазирлари учрашувларини доимий равишда ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

 

Бешинчидан, пандемия давомийлиги яна бир бор соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини намоён қилди. Энг аввало эмлаш сертификатларини тан олиш зарурлиги таъкидланди.

 

Олтинчидан, глобал иқлим ўзгариши бу йўналишда ҳам биргаликда ҳаракат қилишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда минтақа мамлакатлари ўртасида “яшил энергетика”, сув ресурслари ва Орол муаммоси бўйича ягона стратегияни ишлаб чиқиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Афғонистон масаласи

 

“Афғонистон — Марказий Осиёнинг ажралмас қисми”, – деб  таъкидлади Фурқат Сиддиқов. Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг фикрича, ҳозирда Афғонистонга зарур гуманитар ёрдамни тақдим этиш муҳим. Айниқса, яқинлашиб келаётган қиш мавсумида бу нақадар долзарблиги айтилди.

 

Шу билан бирга 7 октябрь куни Абдулазиз Комиловнинг Кобулга ташрифи,  .....октябрь куни Термизда Афғонистон вақтинчалик ҳукумати делегацияси билан музокаралар ишчи алоқаларнинг кенгайишига сабаб бўлгани таъкидланди.

 

“Ўзбекистон Афғонистонни Жанубий Осиё йўлидаги тўсиқ эмас, балки боғловчи кўприк сифатида кўради. Мамлакатда тинчлик ўрнатилишидан фақат минтақа давлатлари эмас, бутун дунё манфаатдор”, – деб қўшимча қилди Сиддиқов.

Бундан аввал Термизда “Толибон” билан музокаралар ўтказилгани ҳамда Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.