Спорт

Маймун чечак Европани эгаллаб олмоқда

Шу кунгача эпидемия элликка яқин мамлакатларда аниқланган

Маймун чечак Европани эгаллаб олмоқда

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра Европанинг  28 та мамлакатида 2000 дан ортиқ бемор эпидемияни юқтириб олган.

 

Ҳозирги кунгача қитъанинг барча ҳудудида ўсиш тенденсияси кузатиляпти. Айниқса, Лондон, Мадрид ва Лиссабон шаҳарларида эпидемиологик вазият анча ёмонлашган. Касаллик Берлин ва Париж шаҳарлари ҳамда Белгия, Нидерландия ва Италия мамлакатларида ҳам авж олган. Испания сўнгги кунларда 700га яқин кўрсаткич билан Буюк Британияни ортда қолдириб, энг кўп маймун чечаги қайд этилган мамлакатга айланди. Ҳозир касалликдан асосан Мадрид шаҳри аҳолиси азият чекяпти. Бу ерда 510 кишига мазкур хасталик ташхиси қўйилган.

 

Лотин Америкасида эса 18 та ҳолат тасдиқланган: Бразилияда саккизта, Мексикада бешта, Аргентинада учта, Венесуела ва Чилида биттадан.  сўнгги кунларда Жанубий Кореяда икки нафар, Сингапурда бир нафар бемор маймун чечагини юқтирганликда гумонланяпти. 
 

Буюк Британияда фаолият олиб борувчи молекуляр вирусология бўйича профессор Карлос Малукер де Мотеснинг сўзларига кўра, бу эпидемияга чек қўйиш жуда қийин кечади. Чунки вирус аллақачон кўплаб мамлакатларга тарқалиб улгурди.

 

Бироқ бундай шароитда хасталикни аниқлаш, кузатиш ва назорат қилиш тизимлари талаб даражасида эмас. Боз устига, инфекцияни юқтирганлар тиббиёт муассасаларига кеч мурожаат қилмоқда.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.