Ўзбекистон

Мигрантларга ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга туширилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Мигрантларга ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга туширилади

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.

 

2024 йил 1 сентябргача меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолияти ташкил этилади.

 

Чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.

 

2025 йил 1 июлгача қуйидагилар яратилади:

 

Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси;

 

меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобиль илова.

 

2024 йил 1 июлдан хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.