Спорт

Модрич ва Кроос «Реал»дан норози

Улар кам ўйин амалётига эга бўлишмоқда.

Модрич ва Кроос «Реал»дан норози

 

«Реал» ярим ҳимоячилари Лука Модрич ва Тони Кроос Мадрид клубини тарк этиши мумкин.

 

«Релево» нашри хабарига кўра, Модрич ва Крооснинг ўйин вақти ўтган мавсумга нисбатан деярли ярмига қисқарган ва иккала футболчи ҳам бу ҳолатдан норози. Ўйинчилар жамоада етакчи ролларни сақлаб қолишни хоҳлашади. Қайд этилишича, Крооснинг шахсан ўзи ротация футболчиси бўлиш учун эмас, фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрини ўзгартирган.

 

Лука Модрич 2012 йилдан бери Мадрид клубида ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда хорватиялик ярим ҳимоячи «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Хорватияликнинг «Реал» билан шартномаси кейинги мавсум охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

 

Крооснинг эса «Реал» билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Кроос барча турнирлар доирасида 52 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ярим ҳимоячи «Реал Мадрид» билан биргаликда тўрт марта Чемпионлар лигасида, беш марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва уч марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.