Жаҳон

«Мокко» тўфони дунёдаги энг йирик қочқинлар лагерига яқинлашди

Кеча Бангладеш шарқи ва Мьянма қирғоғида кучли бўрон турди.

«Мокко» тўфони дунёдаги энг йирик қочқинлар лагерига яқинлашди

 

Кеча Бангладеш шарқи ва Мьянма қирғоғида кучли бўрон турди. Шу боис минтақада юқори даражали огоҳлантириш эълон қилинди.

 

Маълумки, Мянмадан келган юз минглаб рохинжа қочқинлари яшайдиган дунёдаги энг йирик қочқинлар лагери — Кокс-Базар айнан Бангладешда жойлашган. Мамлакат метеорология хизмати «Мокко» циклони туфайли шу лагерь атрофида жиддий хавф юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.  

 

Довул Бангладеш томон соатига 160 километр тезликда ҳаракатланмоқда.

 

Ҳарбий-денгиз кучлари 21 кема, денгиз патруль самолёти ва вертолёт қидирув-қутқарув ишларига тайёрлигини билдирди.

 

Расмийлар бўрон сабаб бўлган кучли ёмғир Чаттограм, Кокс-Базар ва шу атрофдаги ҳудудларда кўчки пайдо қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Бангладешда фаолият юритаётган БМТ масъуллари ва гуманитар ташкилотлар Кокс-Базардаги лагерга бир неча тонна озиқ-овқат жўнатган. Ҳудудда табиий офат юз берган тақдирда фавқулодда вазият бригадалари ва автомашиналар ишга тайёр.

 

Бангладеш ва Мянмада содир бўлган «Моча» тўфони туфайли юз минглаб одамларни қирғоқ бўйи ҳудудидан эвакуация қилиниши режалаштирилган.

Эбола эпидемияси: Конгода қурбонлар сони 6 мингдан ошди

Эбола эпидемияси: Конгода қурбонлар сони 6 мингдан ошди

Бу мамлакат тарихидаги энг йирик Эбола эпидемияси ҳисобланади.

Украина Россиядаги нефть-кимё заводига ҳужум қилди: 19 та ҳудуд ва Қримда 1017 та дрон уриб туширилди

Украина Россиядаги нефть-кимё заводига ҳужум қилди: 19 та ҳудуд ва Қримда 1017 та дрон уриб туширилди

Ҳужум оқибатида “Тольяттикаучук” корхонасида ёнғин чиққан.

Ишдан кетганларга катта компенсация: Mercedes-Benz 30 мингдан ортиқ ходимга таклиф юборади

Ишдан кетганларга катта компенсация: Mercedes-Benz 30 мингдан ортиқ ходимга таклиф юборади

Тўлов миқдори ходимнинг ёши, иш стажи ва маошига қараб ҳисобланади.

Мянмада мактабга ҳаво зарбаси берилди: камида 30 киши ҳалок бўлди

Мянмада мактабга ҳаво зарбаси берилди: камида 30 киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида гўдак ва бир неча мактаб ўқувчиси ҳам бор.

Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консулхонаси Бош консулхонага айлантирилади: 1 декабрдан янги тартиб

Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консулхонаси Бош консулхонага айлантирилади: 1 декабрдан янги тартиб

Қарор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган.

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Дронлар хавфи сабаб Уфа ва бир қатор аэропортларда парвозлар чекланган.

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

Қозоғистон президенти интернет ва смартфонлардан тўғри фойдаланиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Зеленский хавфсизлик сабаб бошқа шаҳарларга кўчишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.