Москвада ўзбек тилини ўрганиш маркази очилди
Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг РФдаги элчиси қатнашган.

Москва шаҳрида ўзбек тили маркази очилди. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.
Очилиш маросими Москва давлат лингвистика университетида бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистоннинг РФдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Илҳомжон Неъматов иштирок этган.
Бу марказ шу каби тузилмаларнинг саккизинчиси бўлди.
Москва давлат лингвистика университети Ўзбекистон ОТМлари билан фаол ҳамкорлик қилади. Университетда, шунингдек, “МДҲ мамлакатлари учун ўзбек тили” дарслиги чоп этилди.
Аввалроқ МДҲ давлатлари ва Грузия киностудиялари Халқаро ижодий уюшмасига раис сайлангани тўғрисида хабар берилганди.







