Жамият

Менинг нафсим балодир...

Наманганда туман ДСИ бошлиғи пора билан қўлга тушди.

Менинг нафсим балодир...

 

1 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи жиноятга қўл урди. У ўзининг ҳайдовчиси номида бўлган сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Хабарда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулни хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда тергов жараёнлари кетмоқда.

 

Аввалроқ, Тошкентда фуқарога 1 гектар ерни 200 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушлангани ҳамда Тошкент вилоятида 263,3 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"