Жамият

Тошкентда фуқарога 1 гектар ерни 200 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Тошкентда фуқарога 1 гектар ерни 200 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Тошкентда фуқарога 1 гектар ерни 200 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

 

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида С.У. ва Б.А. исмли шахслар фуқаро Д.га 200 минг доллар эвазига Тошкент вилояти ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

 

Ушбу шахслар олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб, 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган, Бухорода 10 минг доллар эвазига уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушлангани ҳамда ҳокимлик заxирасидаги ерни 8 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинганди. Шунингдек, ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.