Ўзбекистон

Наманганда ободонлаштириш бошқармаси жавобгарликка тортилди

Корхона тендер савдоларида қонун бузилишига йўл қўйган.

Наманганда ободонлаштириш бошқармаси жавобгарликка тортилди

Наманган вилояти Косонсой туман ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдоларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

 

Қайд этилишича, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 миллион сўмга яқин ва 2024 йил И-ярим йиллик ҳолатига 13 та 1 миллиард 356 миллион сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) – Косонсой туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан иштирокчи МЧЖлар тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

 

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, буюртмачига “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.