Жаҳон

Навбат Лукашенкога: Беларусь Украинага қўшин киритиши тахмин қилинмоқда

Оқ уй Минскни Москванинг давоми деб ҳисоблаши маълум қилинди.

Навбат Лукашенкога: Беларусь Украинага қўшин киритиши тахмин қилинмоқда

 

28 февраль куни Беларусь Украинага қўшин киритиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти администрациясига таяниб, The Washington Post хабар берди.

 

Вашингтон фикрича, Беларусь душанба куниёқ қўшин киритади. "Минск эндиликда Кремлнинг давоми экани аниқ",– деган исми сир қолишни истаган Оқ уй амалдори.

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатнинг турли нуқталарида жанглар кетмоқда. Ғарб бунга жавобан Москвага санкциялар жорий этди. Қора рўйхатда Путин, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа кўплаб олий мартабали амалдорлар ҳам бор.

 

27 февраль куни Украина томони Беларусда Россия билан музокара ўтказишга жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг матбуот котибига қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"