Олимлар соч тўкилиши сабабини аниқладилар
АҚШ олимлари каллик соч илдизи ҳужайраларининг қариши туфайли юзага келишини аниқладилар.

Чикагодаги Шимоли-ғарбий университети олимлари каллик қандай пайдо бўлишини тушунтириб берди. “Тадқиқот натижалари “Nature Aging” журналида чоп этилган”, - дея хабар беради “РИА Новости”.
Олимлар сичқонлар устида тажриба ўтказган. Унга кўра, соч илдизи ҳужайралари қаригач, ёпишқоқлик хусусияти йўқолиб боради. Шундан сўнг фолликулада тери қаватига ўтиб олади. Улар одатда нозик микро муҳитдан ташқарида омон қолмайди.
"Натижада соч ўсиши учун зарур бўлган илдиз ҳужайралари тобора камайиб боради. Бу сочларнинг ингичкалашига ва аста-секин тўкилишига олиб келади", - дейилади хабарда.
Эслатма: олимлар соч тўкилишининг бундай механизми ҳақида биринчи марта маълумот бермоқда.
Бу гарчи сичқонлар устида олиб борилган тадиқиқот бўлса-да, лекин америкалик олимлар бу кашфиётлари одамларда соч тўкилишига қарши курашда ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Чунки сичқонларнинг фолликулалари одамларникига ўхшаш бўлади.
Эслатма: бундан олдинги тадқиқотларда CОВИД-19 билан касалланган кўплаб одамларда кучли соч тўкилиши маълум бўлган эди. Жараённи тўхтатиш учун сиз тўғри ташхис қўядиган мутахассис билан боғланишингиз, танада қандай элементларнинг етишмаслигини билиб олишингиз ва кейин тўлиқ даволанишни бошлашингиз керак.
Алопесия (каллик) - патологик соч тўкилиши, уларнинг бош ёки магистралнинг маълум жойларида қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келади. Алопесиянинг энг кенг тарқалган - андрогенетик, диффуз ёки симптоматик, фокал ёки уяли, чандиқли турлари мавжуд.
Бундан аввал овқатланаётганда нега суюқлик ичиш тавсия этилмаслиги, қайси таомлар тушликка истеъмол қилинмагани маъқуллиги ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







