Жамият

Самарқадда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди

Паяриқ туманидаги мактабларнинг бирида математика ўқитувчиси ўқувчини таёқ билан ургани айтилмоқда.

Самарқадда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида яшовчи фуқаро Мавлуда Ғофурованинг мурожаат тарқалди. Мурожаатчининг айтишича, 8-синфда ўқийдиган ўғли O.Й. ни математика фани ўқитувчиси калтаклаган.

 

Фарзандим ҳожатхонага бориб келаётганда қўнғироқ чалиниб қолган. Ўртоғи билан дарсга кечикиб киргани учун ўқитувчиси хипчин билан савалаган. Натижада, боламнинг оёқлари кўкариб кетган. Ўқитувчи таёғи сингач, яна бошқасини олиб савалаган.

Мен болаларимни ўқишга юбораман, калтакланиши учун эмас. Нима учун боламни уради? Устозлари дарс берсин, урмасин! Шунчалик ваҳший даражада уриш мумкинми? Бунга ким чора кўради? Бундай ваҳший ўқитувчилар бизга керакмас, – дейди мурожаатчи аёл.

 

Шундан сўнг, «Дарё» мазкур мурожаат юзасидан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси билан боғланган. Муассаса Мавлуда Ғофурова мурожаатини ишчи гуруҳ билан бориб ўрганган.

 

Маълум бўладики, мазкур ҳолат Паяриқ туман халқ таълими бўлимига қарашли 75-умумтаълим мактабида юз берган. Ушбу хатти-ҳаракат ишчи гуруҳ аъзолари ва 8-синф ўқувчиси Й.О. нинг ота-онаси иштирокида ўрганилган. Мактабда математика фани ўқитувчиси Ш.Н. ҳақиқатдан ҳам болаларни калтаклагани аниқланди.

 

Натижада, педагогга хос бўлмаган мазкур ҳолатни содир этгани учун математика фани ўқитувчиси Ш.Н.га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб, вазифасидан озод этилди.

 

Аввалроқ Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклагани учун қидирувга берилган 27 ёшли йигит ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"