Жаҳон

Орбан Украина ва Россия ўртасида воситачи бўла оладиган даражада таъсирга эга эмас — Зеленский

Украина президенти Венгрия бош вазирининг Украина ва Россия ўртасида воситачилик қилишга уринишлари ҳақида гапирди.

Орбан Украина ва Россия ўртасида воситачи бўла оладиган даражада таъсирга эга эмас — Зеленский

Зеленскийга кўра, фақат АҚШ, Хитой ёки Европа Иттифоқи каби йирик иштирокчилар воситачи бўлиши мумкин.

 

ЕИ раислигини олти ойга эгаллаган Виктор Орбан дастлаб Киевга, кейин Москвага ташриф буюриб, Зеленский ва Путинга аввалига вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни эълон қилиш, сўнгра тинчлик музокараларига ўтишни кўриб чиқишни таклиф қилди.

 

"Мен унинг Москвага учишини билмагандим. Бу унинг мустақил танлови, лекин Орбан икки давлат ўртасида воситачи бўла олмайди. Фақат жиддий, кучли иттифоқчилар воситачи бўлиши мумкин", — дея таъкидлади Украина президенти душанба куни Варшавадаги матбуот анжуманида.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, воситачи иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қудратли бўлиши ҳамда Россия иқтисодиётига таъсири ўтказа олиши ёки Россияникидан кучлироқ армияга эга бўлиши керак.

 

"Дунёда бундай давлатлар кам. Мен Америка Қўшма Штатлари ва Хитойни шундай давлатлар деб ўйлайман. Менимча, ЕИ ҳам бутун иттифоқ кўринишида воситачилик қила олади", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради “Укринформ” агентлиги.

 

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Виза дастури учун рўйхатдан ўтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Техниканинг дастлабки намуналари йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Ҳозир мамлакатнинг 34 та вилоятидан 16 тасида кўкнори етиштирилмоқда.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.