1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди, улар ўзбек-афғон чегараси яқинидаги ковид-марказ ҳудудига жойлаштирилди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди

 

 

 

“Қочқинларнинг янги гуруҳи Термизга самолётларда олиб келинди, уларнинг ПЗР-тестлари манфий натижа берди. Улар нима учун қўриқланаётган ҳудудга жойлаштирилгани номаълум”, - дейилади манбада.

 

Жума куни Ўзбекистон ТИВ афғонистонлик 150 нафар қочқин хавфсизлиги кафолатланганидан сўнг ўз мамлакатига қайтарилгани ҳақида хабар берганди. 

 

Ҳозирда Ғарб мамлакатлари Афғонистондан ўз фуқаролари ва дипломатик ваколатхоналари ходимларини ҳамда улар билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини эвакуация қилишда давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика