Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

 

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

У энди Шерман давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Жозеф Байден, вице-президенти Камала Харрис ва Давлат котиби Энтони Блинкеннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Америка томони мамлакатимизнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қатъий қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.

 

Томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

 

Икки мамлакат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг жорий йил охиригача Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишининг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

 

Сиёсат ва хавфсизлик, савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, гуманитар алмашинувлар каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

 

Пандемияга қарши курашишда, шу жумладан амалдаги глобал дастур доирасида мамлакатимизга вакциналар етказиб бериш масаласида кўрсатилаётган кўмак учун Америка томонига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

 

Минтақавий, шу жумладан “АҚШ – Марказий Осиё” мулоқоти ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ҳамда қўшни мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилиши ва унинг иқтисодий тикланишига хизмат қиладиган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"