Сиёсат

Ўзбекистон—Тожикистон—Россия ҳарбий машғулотлари қандай ва нима мақсадда ташкил этилмоқда?

Шу йилнинг 2 август куни Термизда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокидаги “Жануб-2021” қўшма машғулотларига старт берилди. Ушбу машғулотлар 8 августга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари 5 август куни Тожикистоннинг “Ҳарб майдони” полигонида Ўзбекистон—Россия—Тожикистон иштирокида кўшма машқлар ҳам бошланади. Хўш, Марказий Осиё жанубида бу каби машғулотлар нима учун ўтказилмоқда ва бу минтақадаги умумий вазиятга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон—Тожикистон—Россия ҳарбий машғулотлари қандай ва нима мақсадда ташкил этилмоқда?

 

 

Афғонистон фактори

 

АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилаётгани ортидан расмий Кобул ва “Толибон” ўртасида тўқнашувлар кучайиб кетди. “Толибон” июль ойида Афғонистон чегараларининг 90 фоизини ўз назоратига олганини эълон қилди.

 

  Натижада Афғонистоннинг бевосита қўшнилари бўлган Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида  вазият бирмунча кескинлашди. Ҳар икки давлатга Афғонистондан қочқинлар ўтиши кузатилди. Бундай вазиятда ҳарбий машғулотлар ўтказилиши табиий ҳолат саналади. Жумладан, июнь ойида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Термизда ҳарбий машғулотлар ўтказди. 22 июль куни эса Тожикистонда 230 минг киши иштирок этган ўқув-тайёргарлик машқлари бўлиб ўтди.

 

Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан биргаликдаги машғулотлари ҳам Афғонистондаги вазият кескинлашуви билан боғлиқ. Москва учун минтақа барқарорлиги муҳим ҳисобланади. Чунки Марказий Осиёдаги барқарорлик Россиянинг жанубий чегаралари дахлсизилигининг муҳим шартидир. Ўзбекистон Марказий Осиёда энг замонавий ва мустаҳкам қуролли кучларга эга. Шу сабабли Россия минтақадаги барқарорлик масаласида, энг аввало, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Термиздаги ўқув машғулоти Ўзбекистон Қуролли кучлари учун ҳам тажриба алмашиш ва ўз малакасини янада оширишга хизмат қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу жараёнда ҳар икки давлатнинг 1.5 минг ҳарбий хизматчилари иштирок этади, шунингдек, 200га яқин ҳарбий техника, жумладан, авиация қисмлари ҳам жалб этилган. Буларнинг бари вазиятга томонларнинг нақадар жиддий эътибор бераётганидан далолат беради.

 

Ўзбекистон—Тожикистон—Россия қўшма машғулотлари нисбатан кенг миқёсда ўтказилмоқда. Бу жараёнларга уч томондан жами 2500 дан зиёд ҳарбийлар, 25 ҳарбий ва транспорт вертолётлари ва 300 га яқин техника жалб қилинган. Эътиборлиси, машғулотлар ўтказиладиган “Ҳарб майдони” полигони Афғонистон чегараларидан 20 км узоқликда жойлашган. Ўқув машқларини кузатиш мақсадида РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу Тожикистонга ташрф буюради. Бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим бўлади:

 

Биринчидан, Тожикистон минтақанинг бошқа мамлакатларига нисбатан Афғонистон билан жуда катта — жами 1300 км чегарага эга. Устига устак чегаралар асосан тоғли ҳудудлардан ўтган бўлиб, бу ерни назорат қилиш ўта мураккаб. Бу ва яна бошқа бир қанча омиллар Тожикистонни минтақадаги йирик кучлар, энг аввало, Ўзбекистон  ва Россиянинг қўллаб-қувватлашини тақазо этади.

 

Иккинчидан, Россия ўтган ойда Москвада “Толибон” билан бир қанча музокаралар ўтказди. Августда эса Марказий Осиёда, бевосита Афғонистон чегаралари яқинидаги ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда. Бу билан Москва “Толибон”га дипломатик воситалар билан бирга ҳарбий имкониятларини ҳам намойиш қилмоқда. Бундан ташқари РФ ва Тожикистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) аъзолари ҳисобланади. Тожикистондаги машғулот икки мамлакатнинг ташкилот доирасидаги мажбуриятларига ҳам мос тушади.

 

Учинчидан, Ўзбекистоннинг бу машғулотлардаги иштироки ҳарбийларимиз учун қўшимча тажриба билан бирга, мамлакатимизнинг Марказий Осиё чегаралари дахлсизлигини сақлашга тайёрлигини кўрсатади. Минтақада барқарорлик сақланиб қолишида барча Республикалар мустаҳкам ҳамкорлиги жуда муҳим ҳисобланади. Ўзбекистоннинг машғулотларда иштироки ана шу ҳамкорликка мисол бўла олади.

 

Жаҳонгир Қўзиев

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон—Тожикистон—Россия ҳарбий машғулотлари қандай ва нима мақсадда ташкил этилмоқда? | Zamon.uz