Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашди

Вазирлар минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзуларни ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашди

ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча, 20 май куни Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов Остона шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказган. Мулоқотда саноат, инвестициявий, интеллектуал ҳамкорлик, маданий ва минтақалараро алоқаларнинг юқори динамикаси Ўзбекистон ва Хитой халқлари манфаатлари йўлида энг яхши натижаларга эришишга қаратилгани қайд этилади.

 

Ўзаро мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 20-21 май кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.