Ўзбекистон

Ўзбекистонда президентлик сайловини ўтказиш бўйича 24 та тавсия берилди

Халқаро кузатувчилар Ўзбекистонга ташриф буюриб, мазкур тавсиялар юзасидан муҳокама олиб борди.

Ўзбекистонда президентлик сайловини ўтказиш бўйича 24 та тавсия берилди

 

Бугун, 16 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Оуэн Мерфи бошчилигидаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хмзмати хабар бермоқда.


Ўзаро мулоқотда 2021 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларга яратилган шароитлар ва сайловчиларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашдаги Омбудсманнинг ўрни борасида ўзаро фикр алмашилган.


Таъкидланишича, ўтган сайловда ногиронлиги бўлган шахсларга овоз беришлари учун зарур қўшимча шароитларни яратиш бўйича Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари томонидан фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда қатор мониторинглар ўтказилиб, сайлов участкалари аъзоларига тавсиялар берилган.


Омбудсман томонидан сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумлар ўз ҳуқуқидан ҳеч қандай монеъликсиз фойдалана олишлари учун жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилган сайлов участкалари ҳам ўрганилган.


Учрашувда шунингдек, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш Миллий превентив механизми доирасида жамоатчилик гуруҳлари билан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, уларда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВларининг иштирок этаётгани ҳам қайд этилган.


Мулоқотда Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг якуний ҳисоботида илгари сурилган тавсиялар ҳақида фикр алмашилган. Суҳбат давомида меҳмонлар томонидан ушбу тавсиялар Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги ва уни ташкил этиш тартибларини халқаро илғор тажрибаларига мослаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.


“Ўтган йили Ўзбекистонда Президентлик сайловлари ўтказилгандан сўнг ушбу жараёнларни кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўз ҳисоботини апрель ойида эълон қилди ва унда 24 та тавсия ўрин олган. Булар тавсия, холос. Уни эътиборга олиш ёки олмаслик ҳар бир давлатнинг ўзи ҳал қилади. Бизнинг ҳукумат таклифи асосида Ўзбекистонга ташрифимиз давомида тавсияларимизни биргаликда муҳокама қилиш кўзда тутилган. Бугунга учрашувимиз давомида ҳам ушбу институтнинг фаолияти, унинг сайлов жараёнларидаги иштироки, ҳар бир фуқарога овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш бўйича шарт-шароитлар яратиш юзасидан фикр алмашдик. Албатта, биз тавсияларимиз эътиборга олинаётганидан ҳурсандмиз. Биз бундан буён ҳам ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз”,—деган делегация раҳбари Оуэн Мерфи.


Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

custom img

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Грузия туризм компаниялари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

custom img

Тошкентда болаларга зўравонлик қилинган хусусий боғча ёпилиши мумкин

Боғчада болаларнинг оғзига мато тиқилгани ва қўли эшик билан қисилгани акс этган видеолар ортидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Қашқадарёда фермерга босим ўтказиб, пул талаб қилган она ва қиз ушланди

Улар фермернинг ер майдонини давлат захирасига ўтказиб юбориш билан қўрқитган.

custom img

"Танқидим таҳқир эмас, ривожланиш учун айтилган эди" — Алишер Қодиров

Депутат Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги аввалги танқидий фикрларига изоҳ бериб, танқиднинг мақсади футбол ривожига хизмат қилиш эканини таъкидлади.

custom img

Самарқандда жазо муддатини қисқартириш эвазига 15 минг доллар олган адвокат ушланди

Шунингдек, 2 минг доллари эвазига судланувчига енгилроқ жазо тайинлатишни ваъда қилган адвокат ҳам қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"