Жамият

Ўзбекистондаги фармацевтика компанияларидан бирининг бош директори Санкт-Петербургда қўлга олинди. У халқаро қидирувда бўлган

У халқаро қидирувда эди, деб ёзади ТAСС ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб.

Ўзбекистондаги фармацевтика компанияларидан бирининг бош директори Санкт-Петербургда қўлга олинди. У халқаро қидирувда бўлган

 

 

ОАВ “Фармацевтика компаниясининг собиқ топ-менежери Санкт-Петербургда 9 миллион доллардан ортиқ маблағни ўзлаштириш иши доирасида қўлга олинди”, — деб хабар бермоқда.

 

Бошқа манбанинг ТAСС агентлигига маълум қилишича, Умаров ушбу жиноят ишида маблағларни ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш айблови билан қидирилаётган эди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни 9 миллион доллардан ортиқ маблағни ўзлаштиргани учун қидирмоқда. ТAСС ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғини олмаган.

 

“Интерфакс”нинг хабар беришича, 2015-2019 йилларда Тошкентдаги “АТМ Partners” МЧЖ бош директори лавозимида ишлаган М.Умаров жиноий гуруҳ таркибида, чет эл компанияларига тегишли думалоқ муҳрларнинг асл нусхаларини ва раҳбарларининг факсимилларини ўз қўлига олиб, 9,5 миллион доллардан ошиқ пулни ўғирлаб кетган.

 

Ўзбекистонда Умаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

 

P.S.: “АТМ Partners” МЧЖ сайтидаги маълумотларга кўра, компания Ўзбекистон бозорида фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи етказиб берувчиси ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусободда қалбаки “Ремдесивир” дори воситасини 4 700 АҚШ долларга сотаётган шахслар ушлангани, ҳамда чет элдан келган фуқаронинг юклари ичидан катта миқдорда турли хил дори воситалари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистондаги фармацевтика компанияларидан бирининг бош директори Санкт-Петербургда қўлга олинди. У халқаро қидирувда бўлган