Ўзбекистон

Ўзбекистонга саратон касалликларини даволашда ёрдам берилади

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) саратонни даволаш ҳаракат дастури (imPACT mission) доирасида Ўзбекистонга комплекс миссия юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА мамлакатимизнинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси манбасига таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистонга саратон касалликларини даволашда ёрдам берилади

 

 

Таъкидланишича, imPACT ваколатхоналари АЭХАга аъзо давлатларга саратонни даволаш соҳасида ўз миллий салоҳиятини баҳолаш ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларга самарали жавоб бериш учун эҳтиёжларни ва устувор чора-тадбирларни аниқлашга кўмаклашади.

 

Асосий миссияга тайёргарлик кўриш учун АЭХА мутахассислари 5-8 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг турли бўлинмаларида музокаралар ўтказилади. ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан бўлажак эксперт миссияси масалалари муҳокама қилинади.

 

Ислом тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти ва Наманган вилояти филиаллари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси сентябрь ойининг охирида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош конференциясида иштироки доирасида АЭХА бош директори Рафаэль Гросси билан учрашган эди. Учрашувда Ўзбекистон онкологик касалликларни даволаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйгани, унинг доирасида АЭХА кўмагида Тошкент, Бухоро ва Наманган шаҳарларидаги клиникаларга замонавий ускуналар етказиб берилгани эътироф этилди. Рафаэль Гросси Агентлик Ислом тараққиёт банки маблағларини республикага жалб этишни режалаштираётгани, бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, наманганлик олимлар саратон хасталигига шифо бўлувчи ўсимлик навини яратишга муваффақ бўлганди.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилиши ҳамда спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши аниқлангани ҳақида хабар берилди.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"