Жаҳон

Покистон бош вазири фуқароларни мустақилликни ҳимоя қилишга чақирди

Тез орада Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилиниши мумкин.

Покистон бош вазири фуқароларни мустақилликни ҳимоя қилишга чақирди

 

Покистон бош вазири Имрон Хон унга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилинган тақдирда, янги ҳукуматни тан олмаслигини билдирди. Бу ҳақда у миллатга мурожаат пайтида маълум қилган.

 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ишончсизлик вотуми ортидан мамлакатда ҳокимият тепасига “импорт ҳукумат” келиши хавфи бор.

 

“Мен буни тан олмайман”, – деган у.

 

Шу билан бирга Имрон Хон унинг истеъфога чиқарилишига бир неча ой давомида тайёргарлик кўрилган. У бунда Ғарбни айблаган.

 

Шунингдек, сиёсатчи фуқароларни 10 апрель куни умуммиллий тинч норозилик намойишларида иштирок этишга чақирган.

 

“Сиз мустақилликни сақлаб қолишингиз керак. Бу сизнинг бурчингиз”, – деб қўшимча қилган у.

 

Маълумот ўрнида: 8 март куни Покистон мухолифати Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилишга уриниб кўрди. Улар бош вазирни мамлакат иқтисодиётини яхшилай олмаслик ва коррупцияда айблаган.

 

3 апрель куни Покистон парламенти вице-спикери Қосим Сури ишончсизлик вотуми конституцияга зид эканини маълум қилган. Шу куни мамлакат президенти Ориф Алви парламентни тарқатиб юборди. 7 апрель куни эса Покистон Олий суди парламентнинг тарқатиб юборилиши конституция нормаларига қарши эканини таъкидлади ва уни қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқарди.

 

Аввалроқ Имрон Хон Россияга қарши санкцияларга қўшилишдан бош тортганди. 

 

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"