Жаҳон

Покистон ва Хитой Афғонистон масаласи бўйича учрашувда иштирок этмаслиги маълум қилинди

Бу учрашув Ҳиндистон ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Покистон ва Хитой Афғонистон масаласи бўйича учрашувда иштирок этмаслиги маълум қилинди

 

Хитой 10 ноябрь куни Ҳиндистон ташаббуси билан ўтказиладиган Афғонистонда хавфсизлик масаласи бўйича мулоқотда иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда The Hindu газетаси хабар берди.

 

Газета манбаларига кўра, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар ёки хавфсизлик кенгаши котиблари даражасидаги учрашувда Хитой вакили ўз графиги тиғизлиги сабабли иштирок эта олмаслигини маълум қилган.

 

“Биз Пекиннинг ушбу мулоқотда иштирок этишидан манфаатдор эдик. Сабаби бу Афғонистондаги вазиятнинг номаълумлиги ортидан келиб чиқадиган таҳдидларга бўлган умумий тушунчаларнинг шаклланишига ёрдам берарди”, – деган нашр манбаси.

 

Бундан аввал Покистон миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари Моид Юсуф ҳам учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилган.

 

Ҳиндистон ТИВ маълумотларига кўра, Афғонистонда хавфсизлик масаласи бўйича минтақавий мулоқотда Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Россия вакиллари иштирок этади.

 

Аввалроқ “Толибон” Покистонга дипломатик ёрдам бераётгани ҳамда "Толибон" янги тайинловларни амалга оширгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Маккага кириш қоидаларини кучайтирди

Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

custom img

Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар бўлишини эълон қилди

АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон билан учрашув ўтказади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"