Яқин Шарқ мамлакатларидан биридан қайтиб келган Мардан шаҳрида яшовчи фуқарода инфекция аниқланган. Аввалроқ касаллик Швецияда кузатилганди.
Африка давлатларида хасталик кўпайгани сабабли ЖССТ маймунчечак билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесуснинг айтишича, Африка ва ундан ташқарида эпидемиянинг тарқалиш эҳтимоли “жуда хавотирли”. Зарур чоралар кўрилмаса, маймунчечак Осиё ва Европа жанубига тарқалиши мумкин.


