1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Хориждаги сайловчилар электрон рўйхатини тузиш учун махсус сайт ташкил этилди

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатадиган 37 мамлакатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этилиши кутилмоқда.

Хориждаги сайловчилар электрон рўйхатини тузиш учун махсус сайт ташкил этилди

 

 

Хорижда сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш учун saylov.mfa.uz махсус сайти ишга туширилди. Бу ҳақда ТИВда ўтказилган “Ўзбекистон президенти сайловини хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатадиган 37 мамлакатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу давлатларнинг бошқа шаҳарларида ҳамда дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 12 та хорижий давлатларда қўшимча равишда жами 321 та муддатдан олдин овоз бериш учун кўчма сайлов участкаларини ташкил этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари чет элдаги ўзбек диаспораси тузилмалари, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ишлаётган ташкилот ва компаниялар билан алоқа ўрнатган. Хориждаги сайловчилар рўйхатини тузиш ишлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси бешта сиёсий партия — Экологик партия, ХДП, ЎзЛиДеП, «Миллий тикланиш» ва «Адолат» партияларига октябрдаги президент сайловида қатнашишга рухсат бергани ҳамда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги тўғрисида хабар берилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика