Спорт

Премьер-лигада яна бир янгилик

Илк бор аёл киши чемпионат ўйинини бошқарди.

Премьер-лигада яна бир янгилик

 

2023 йилнинг 23 декабрь куни Англия чемпионати учун муҳим воқеа бўлиб ўтди. "Фулхем" - "Бёрнли" учрашувида Ребекка Уэлч бош ҳакам сифатида ишлади. У шу тариқа чемпионат баҳсини бошқарган биринчи аёл ҳакам бўлди, чунки шу пайтгача Премьер-лигада фақат эркаклар ҳакамлик қилган. Аёллар фақат бош ҳакамнинг ёрдамчилари эди.

 

Тарихий ўйин "Бёрнли"нинг кутилмаган ғалабаси (2:0) билан якунланди. Уэлчнинг баҳсли қарорлар қабул қилмади ва иккала жамоанинг мураббийлари уни танқид қилишмади.

 

У аёлнинг олий лигага бош ҳакам этиб тайинланганига анча вақт бўлганди. У 40 ёшда ва 2010 йилдан бери футбол ўйинларида ҳакамлик қилади, айни пайтда Миллий соғлиқни сақлаш хизматида ишлайди. Уэлч дастлаб аёллар ўйинларида ишлаган, аммо 2021 йилда у эркаклар ўртасидаги 2-лига ўйинига тайинланган биринчи аёл ҳакам бўлди.

 

Кейин чемпионат ва Англия кубогида дебют қилди. Эътиборлиси, ҳар икки сафар ҳам Бирмингем ўйинлари бўлган. Ўтган ой Уэлч Премьер-лигадаги биринчи аёл захира ҳакамига айланди. Агар бош ҳакам жароҳат олганида, у "Фулхем" - "Манчестер Юнайтед" учрашувини бошқаришга чиққан бўларди.

 

Маълумки, қизлар жисмонан заифроқ бўлади. Аммо бу сайёрадаги барча аёлларнинг ўртача даражаси ҳақида эмас. Биз спорт билан шуғулланадиганлар ҳақида гапиряпмиз. Битта ҳакам ҳар бир учрашувда тахминан 11 километр югуради - бу бир неча йил давомида мунтазам машғулот ўтказадиган эркаклар ва аёлларнинг имкониятларига тўғри келади. Олимпиададан биламизки, аёл киши 30 дақиқада 10 километр масофани босиб ўта олади. Шундан кўриниб турибдики, 40 ёшли аёл учун бу эплай оладиган вазифадир. Чидамлилик нуқтаи назаридан у асосан ёши каттароқ бўлган Премьер-лиганинг асосий ҳакамлари орасида энг ёмони бўлиши даргумон. Бундан ташқари, у эркак ҳакамлар билан бир хил синовлардан ўтади.

 

Аёлларнинг Англия чемпионати ўйинларига тайинланишининг яна бир тамони бор. Ҳозирги кунда олий лигадаги ҳакамлар тушуниб бўлмайдиган хатоларга йўл қўймоқда.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.