Ўзбекистон

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

Орден ва медаллар билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

 

Шавкат Мирзиёев 29 июль куни «Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. 

 

Қайд этилишича, фармон билан Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий давлатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланган.

 

«Дўстлик» ордени билан

 

  • Аллаберганов Бекман - Амударё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Алтунина Лариса Михайловна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Олмалиқ шаҳар бўлими раиси, Тошкент вилояти;
  • Байжанов Яхшибай Абадович - «Туямўйин гидроэлектростанцияси» унитар корхонасининг турбина цехи электрогаз пайвандчиси, Хоразм вилояти;
  • Балаева Севил Алислам кизи - Республика озарбайжон миллий маданий марказининг Навоий вилояти бўлими раиси;
  • Довгун Оксана Ивановна - «Славутич» Республика украин миллий маданий маркази раисининг ўринбосари;
  • Дурас Элени Анастасиос - Тошкент шаҳар грек маданияти жамияти бошқарув кенгаши аъзоси;
  • Ембергенова Гулнара Сабирбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Орол олтин мероси» жамоат бирлашмаси раҳбари;
  • Исхаков Абрам Борисович - Бухоро яҳудийлари жамияти раиси, Бухоро вилояти;
  • Кападзе Тахир Васильевич - Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси;
  • Карипова Ралия Талгатовна - Тошкент шаҳар бошқирд миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
  • Кравченя Геннадий Николаевич - Термиз шаҳридаги «Geniy-Termiz» масъулияти чекланган жамияти директори, Сурхондарё вилояти;
  • Маркарян Гарик Мурадович - Самарқанд шаҳар «Луйс» арман миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
  • Махкамова Рискинисо Зоидовна - Чуст туманидаги «Андалус агро дунё» фермер хўжалиги пиллачиси, Наманган вилояти;
  • Махмудов Эркин Касимович - Ўзбекистон уйғур миллий маданий маркази раисининг ўринбосари;
  • Назарова Бозор - Республика тожик миллий маданий марказининг Жиззах вилояти бўлими аъзоси;
  • Оллобердиев Муқумбой Мавлонович - Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
  • Размадзе Владимир Георгиевич - «Мегоброба» Тошкент шаҳар грузин маданият маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
  • Смесова Екатерина Александровна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раиси ўринбосари;
  • Топчиев Жамолидин Сотиболдиевич - Хонобод шаҳридаги «Хидирша» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти;
  • Фазилова Клара Байбуриевна - Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг Сирдарё вилояти бўлими раиси;
  • Хан Маргарита Люревна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг «Корё» ансамбли бадиий раҳбари.

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

 

  • Когай Марина Александровна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раиси

 

«Шуҳрат» медали билан

 

  • Даукаева Илвира Гамировна  - Бектемир туманидаги 30-болалар мусиқа ва санъат мактабининг актёрлик маҳорати бўйича ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
  • Лопатин Сергей Михайлович - «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг асосий ишлаб чиқариш цехи механиги, Бухоро вилояти;
  • Хутова Кулина Мудалифовна - Зафаробод туманидаги «Чимқўрғон» қишлоқ фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти;
  • Эргашева Махбуба Хотамбековна - Самарқанд давлат университетининг фалсафа ва миллий ғоя кафедраси доценти, Самарқанд вилояти.
Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш имконияти бор: инвестициялар 7–8 млрд долларга етиши мумкин

Наманган вилоятида умумий қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари шакллантирилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга ҳарорат инверсияси сабаб бўлади

19 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “ўртача” даражагача яхшиланади.

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ташқи савдо ҳажми 65,4 млрд долларга етди: юқори улушга эга ТОП-10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 6,3 фоизга ошган.

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Айни пайтда ускуна 2,524 млрд сўмга баҳоланган.

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Маълум бўлишича, ташкилотнинг 6,6 млрд сўмлик қарзи бўлган.

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Топилган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Ҳозирда 115 миллион сўмлик қарздорлик бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Бино 20 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.