Жаҳон

Путин Лукашенко билан Кремлда 5 соат суҳбатлашди

Федерация раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб санкциялари Россияни янада кучлироқ қилган.

Путин Лукашенко билан Кремлда 5 соат суҳбатлашди

 

Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири Украина атрофидаги вазият, биринчи навбатда, Москва ва Киев ўртасидаги икки томонлама музокаралар бўлди.

 

“Бизнинг музокарачилар менга хабар қилганидек, маълум бир ижобий ўзгаришлар бор”, деди Путин.

 

Лукашенконинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари нафақат Донбассдаги ҳужумга, балки Белорусга  ҳам бостириб киришга тайёрланган. Унинг сўзларига кўра, Беларусь ва Россиядагилар ҳозирги вазиятда “нима ва ким ҳақ” эканини аста-секин тушуна бошлаган.

 

Путиннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ғарб Россияга қарши кўплаб санкциялар киритган, аммо бу мамлакатни янада кучлироқ қилган.

 

“Ҳозир иқтисодга шундай катта зарба бериляпти. Аммо сўнгги йиллар амалиёти шуни кўрсатдики, ғарбликлар бизга чеклов қўйган жойда биз янги малакаларга эга бўлдик ва эскиларини ўша технологик даражада тикладик”, деб тушунтирган у.

 

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"