Жаҳон

Путин Россияни НАТОга аъзо қилмоқчи бўлгани маълум қилинди

Бу ҳақда альянснинг собиқ бош котиби айтган.

Путин Россияни НАТОга аъзо қилмоқчи бўлгани маълум қилинди

 

Путин президентлигининг даври бошланишида Россияни НАТОга аъзо бўлиши учун жиддий ҳаракат қилган. Бу ҳақда альянснинг 1999-2004 йиллардаги бош котиби Жорж Робертсон маълум қилди.

 

Робертсоннинг сўзларига кўра, Путин у билан биринчи марта учрашганида “Бизни қачон НАТОга таклиф қиласиз?” деган савол берган. “Мен ўшанда ташкилотга таклиф қилинмаслигини, аъзо бўлишни истаганлар ўзи мурожаат қилишини айтганман. Шунда Путин “Биз бошқа давлатлар билан бир қаторда турмаймиз, Россия муҳимроқ аҳамиятга эга давлат”, деб жавоб берган”, – деган Робертсон.

 

Унинг таъкидлашича, Украинадаги 2004 йилги воқеалар Россия етакчисининг фикрини ўзгартирган. Путин бу ҳодисаларни НАТОнинг Шарққа қараб кенгайиши сифатида баҳолаган.

 

Аввалроқ НАТО Россияга қарши янги режа ишлаб чиқмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"