Жамият

Қамашида 28 ёшли эркак 12 ёшли қизни ярим тунда ўғирлаб кетиб, зўрламоқчи бўлди

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Манғит қишлоғи “Қовчин” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.К. жорий йилнинг 28 августдан 29 августга ўтар кечаси шу қишлоқда истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган қизни ўғирлаб кетади. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.

Қамашида 28 ёшли эркак 12 ёшли қизни ярим тунда ўғирлаб кетиб, зўрламоқчи бўлди

 

 

12 ёшли қизча ўғирлаб кетилди

 

Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган эркак Ш.К. қизнинг ўз ҳовлиси супасида ухлаб ётган вақтда кўрпага ўраб, пахта даласига ўғирлаб қочган.

 

Воқеа ҳақида қизнинг онаси шундай дейди:

 

“Қизимнинг айтишича, у эркак қизимни оғзини ёпиб, кўрпага ўраб кўтариб кетган. Қизим қўрқиб уйғониб, “кимсан, нима учун мени оғзимни ёпяпсан” деганда, “агар бақирсанг, ҳозир пичоқлаб ўлдириб ташлайман” деб қўрқитган. Йўлда қизим типирчилаб, қочмоқчи бўлган. Шунда қизимга тарсаки тушириб, судрай бошлаган. Кейин эса “ечинасан” деб қизимнинг бошига ҳам урган.”

 

12 ёшли қизча онасининг сўзларига кўра, ўғирлик қилган эркак Ш.К. шу куни жуда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлган. Қизалоқ пахта даласидан қочиб, уйига қайтиб келиб, онасини уйғотган ва бўлган воқеани онасига айтиб берган.

 

“Эртаси куни қизимни шифокорларга кўрсатдим. Экспертиза натижаларига кўра, қизим соғлом экан. Фақат мия чайқалиши ва боши ҳамда қулоғидан лат егани ва шикастлангани маълум бўлди”. Оллоҳимга минг шукур, қизим ўша номарднинг қўлидан қочиб қутулди. Лекин ҳозирги аҳволи яхши эмас. Икки кундан бери овқатлангани йўқ. Нон берсак емайди, ‘кўнглим айнийди’ деб айтяпти. Ухла десам, фақат ётади. Ухлай олмайди.”

 

“Мен нега бу жиноятни яширишим керак?”

 

“Ҳамма менга “қизингизни келажагини ўйланг” деяпти. Мен нега яшириб ўтиришим керак? Эрим ҳар куни ёнимда. Ҳеч қаерга кетгани йўқ. Аммо бошқаларнинг турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган. Тошкентга кетганлари бор. Ойликка ишлайди, 15 кунда бир келадигани бор. Эртага у номард мендан ўтиб бошқаларнинг болаларига кўз олайтирмайдими? Мен қандай қилиб бу жиноятни ёпиб, ўтиб кетишим керак? Мен бу ҳолатни ошкор қилишим даркор. Ўзбекистонда шундай одам бор. Билиб қўйишсин. Мен буни ёполмайман. Жазосини олиши шарт, у эркак», — дейди қизнинг онаси.

 

Жиноят жазосиз қолмайди

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум бўлишича, С.Э.нинг 2021 йил 29 август куни туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси туман ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

 

Терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ш.К.нинг ҳаракатларида ЖК.нинг 277-моддаси 1-қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқлангани сабабли, мазкур ҳолат юзасида Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан юқоридаги моддалар билан фуқаро Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишида гумон қилинувчи Ш.К. ЖПК.нинг 221-моддаси тартибида ушланган. 

 

Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


         Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида 19 яшар йигит вояга етмаган қизни зўрлаб келгани ҳамда Жиззахда уч эркак кўчадаги аёлни зўрлагани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қамашида 28 ёшли эркак 12 ёшли қизни ярим тунда ўғирлаб кетиб, зўрламоқчи бўлди | Zamon.uz