Жамият

ИИБ ҳодимлари фаолиятига асоссиз аралашиб, уларга қаршилик кўрсатган шахсга қонуний баҳо берилади

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал бўлгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан “Zamon.uz” мухбири Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев билан боғланди.

ИИБ ҳодимлари фаолиятига асоссиз аралашиб, уларга қаршилик кўрсатган шахсга қонуний баҳо берилади

 

 

Унинг айтишича, бу воқеа Самарқанд шаҳар Гўрўғли кўчасида бўлган.  Шу кўчада яшовчи 1982 йилда туғилган Д.М. маст ҳолда тунги хизматни олиб бораётган ходимлар ёнига келиб, ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қила бошлайди. Бу фуқаро жамиятда ўрнатилган тартиб-қоидаларни қасддан менсимай, ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига аралашган.

 

Шунингдек, Д.М.ни ИИБга олиб бориш жараёнида у ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Жанжалга Д.М.нинг яқинлари ҳам қўшилиб, уни қўйиб юборишларини сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Унинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан суд органлари томонидан якуний қарор қабул қилинади.

 

Аввалроқ Қашқадарёда профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, депутатлар ва ИИВ ходимлари ўртасида содир бўлган жанжал сабаби очиқлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.