
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тўрт нафар аёл ижарадаги шеригини “самосуд” қилгани тасвирланган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 27 август куни соат 23:30 ларда Учтепа туманидаги 11 кварталида 4 ва 5 уйлар орасидаги болалар майдончасида бирга ижара уйда яшовчи аёллар ўртасида келишмовчилик юз берган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Унинг якунига кўра, қонуний чора кўрилиши маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхандарёда 29 ёшли аёл самосуд қилинганлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, бундай ҳолат Паркентда ҳам кузатилганди.


