Жамият

Қашқадарёда "Cobalt" машинаси "Lacetti" билан тўқнашиб ағдарилиб кетди

Сўнгги йилларда йўлларда транспорт воситалари тобора кўпайиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида автомобиль бошқарувида ҳайдовчилардан ўта ҳушёрликни талаб этади. Баъзида ҳайдовчиларнинг ҳушёрликни унутиб, йўл қоидаларига амал қилмай йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишига сабаб бўлмоқда.

Қашқадарёда "Cobalt" машинаси "Lacetti" билан тўқнашиб ағдарилиб кетди

 

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон туманида тез ҳаракатланган "Cobalt" машинаси "Lacetti" билан тўқнашиб ағдарилиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳодиса ҳақида маълумот берди.


Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 август куни соат 14:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р89 Қарши-Талимаржон ГРЭС автомобиль йўлининг Нишон тумани, «Пахтакор» МФЙ ҳудудидан ўтган 18-километрида "Cobalt" ва "Lacetti" машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Таъкидланишича, 1993 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги "Cobalt" тез ҳаракатланиб келаётганда 1959 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Lacetti" машинаси унинг йўлига чиққан. "Cobalt" ҳайдовчиси "Lacetti" билан тўқнашмаслик учун машинани ўнг тарафга буриб юборган. Оқибатда "Cobalt" машинаси аввал "Lacetti" билан енгил тўқнашган. Сўнг йўл четига чиқиб кетган ва тўхтаб турган машиналардан бирининг тиркамасига урилиб ағдарилган.

 

Оқибатда "Cobalt" машинасида йўловчи сифатида кетаётган шахс тан жароҳатлари олиб шифохонага олиб кетилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Тошкентда ППХ машинаси ЙТҲ содир этгани, Қорақалпоғистонда Қозоғистон фуқароси ЙТҲга учраб, вафот этгани ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биноси рўпарасида мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани хақида хабар берган эдик.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"