1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Қайси миллат энг тез, қайсиниси энг секин гапиради?

Одам бир минут ичида нечта сўз талаффуз қила олади? Тез гапирадиган одам бир дақиқа ичида қанча сўз талаффуз қилишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Олимлар дунёда энг тез гапирадиган миллатни аниқлаган. Ҳозир сизнинг хаёлингизга дарров испан  ёки корейслар келган бўлиши шубҳасиз. Лекин ундай эмас.

Қайси миллат энг тез, қайсиниси энг секин гапиради?

 

Ўтказилган тадқиқотлар ер юзидаги энг тез гапирадиган миллат французлар эканини кўрсатди.Улар бир дақиқа ичида 350 та сўз ишлатар экан. Дунёдаги “энг гўзал тил”лардан бири деб эътироф этилган француз тили эҳтимол мана шу жиҳати билан ҳам ёқимли эшитилса керак.

 

Тадқиқотларга кўра, иккинчи ўринни япон миллати эгаллаган. Улар французларга нисбатан 40 та сўз кам ишлатар экан. Яъни бир нафар япон бир дақиқада 310 та сўз сарф қилар экан. Учинчи ўринни инглизлар эгаллаган. Улар бир дақиқада 210 та, тўртинчи ўринни банд қилган немислар эса 200 та сўз талаффуз қилади.

 

Шунингдек, энг секин гапирадиган миллат ҳам аниқланган. Масалан, полинезияликлар  бир минутда атиги 50 та сўз ишлатар экан.

 

Биз ўзбеклар ҳар икки тадқиқотда ҳам ўрин эгаллай олмаганмиз. Демак биз ўртача тезликда гапирадиган миллатлар сирасига кирамиз.

 

Бундан аввал дунёдаги энг қиммат тил эгаси кимлиги, энг қашшоқ қитъанинг энг бой одамлари ҳамда нега ҳиндулар соқол-мўйловсиз тасвирлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика