Жаҳон

Дунёдаги энг қиммат тил эгаси кимлигини биласизми?

Тана аъзоларининг суғурталаниши ҳақидаги хабарлар аллақачон сизнинг ҳайратингизни оширмай қўйгани рост, шундайми? Лекин сизнинг мазкур мақоламиздан  таажжубланишингиз аниқ. Чунки бу ҳикоямиз ўзининг ноодатий суғуртаси билан кишини ажаблантирадиган инсон ҳақида бўлади.

Дунёдаги энг қиммат тил эгаси кимлигини биласизми?

 

 

Танишинг, Геннаро Пелличиа! Тахаллуси “қаҳва маестроси” (“Maestro Coffee”).  У қимматбаҳо қаҳва навлари таъмини баҳоловчи дегустатор ҳисобланади. Геннаро "Costa Coffee" дўконлари учун олиб келинган қаҳва доначаларини синаб кўради ва йиллар давомида минглаб турли хил таъмларни ажратишни ўрганган. Бу эса унинг таъм билиш аъзосининг юқори суғурталанишига сабаб бўлган. Геннаронинг тили қарийб 14 миллион долларга (13,95 миллион доллар) суғурта қилинган бўлиб, у дунёдаги энг қиммат тил эгаси ҳисобланади.

 

Агар ҳисоблаш керак бўлса, бу сумма мамлакатимиздаги энг қимматбаҳо машина ҳисобланадиган “Малибу 2” дан тахминан 365 дона дегани. Ҳайратингиз ошдими?

 

 

"Менинг татиб кўришдаги 18 йиллик тажрибам қаҳва ловияларининг минглаб аромагияларини ажратиш имконини беради. Ишимда тилнинг таъм билувчи куртаклари ва уларнинг сезувчанлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу менга қаҳва доналаридаги етишмовчилик ва камчиликларни ажратиб олишимга имкон беради", — дейди Геннаро.

 

"Costa Coffee" йирик қаҳва компанияси бўлиб, у дунённинг кўплаб мамлакатларида ўз дўконларига эга. Қавҳа ловиялари дунё бўйлаб тарқалган компания филиалларига тарқатилишдан олдин унинг ҳар бир партиясини Геннаронинг шахсан ўзи татиб кўради. Кейин улар танлаб олинади ва аралаштирилади. Сўнг жуда эҳтиёткорлик билан қовурилади. Бу каби нозик ва диққатли иш қаҳва сифатини кафолатлайди.

 

ББC маълумотига кўра, дегустатор тилини Британиянинг “Lloyds of London” суғурта компанияси суғурта қилган.

 

 

“Қаҳва маестроси”нинг таъм билиш куртакчалари ҳудди қўшиқчи учун овоз ёки топ -модел учун чиройли оёқлар каби муҳим аҳамиятга эга. Мазкур суғурта ноёб тана қисмларини суғурталаш тарихидаги энг йириги ҳисобланади” – дея таъкидлайди “Lloyds of London” суғурта компанияси.

 

Албатта, бу “Lloyds of London” компанияси томонидан амалга оширилган ностандарт суғурталарнинг биринчиси эмас. Бунинг бошланиши актёр Бен Турпин билан боғлиқ. У 1920 йилда икки кўзини 20 минг долларга суғурта қилган.

 

Бундан аввал дунёдаги энг қиммат бургер, Америкалик комик "ақл бовар қилмас" кроссовкаларни тақдим этгани ҳамда дунёнинг энг машҳур рестораторлари муваффақиятининг сири ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"