1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Қибрайдаги темирйўл бекатида лицей талабаси вафот этди

Унинг ўлимига кучли токланиш сабаб бўлган

Қибрайдаги темирйўл бекатида лицей талабаси вафот этди

 

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ИИВ 2 сон Тошкент академик лицейининг 3 курс талабаси бўлган З. Ж. ни Қибрай туманида жойлашган “Оққовоқ” темирйўл бекатининг 21 километрида вагон устига чиқиши оқибатида юқори кучланишдаги ток урган ва воқеа жойида вафот этган.

 

20 декабрь куни у ўқиган лицейда мазкур бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтган. Йиғилишда ўқувчиларга темирйўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темирйўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темирйўл атрофида қулоқчинлардан фойдаланмаслик ва темирйўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги ҳақида тушунчалар берилган.

 

Аввалроқ Нукусда ижарада яшаётган талабанинг ис газидан заҳарланиб, вафот этгани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика