Жаҳон

Қирғизистон Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тўхтатди

Чекловлар Nipah вирусига мойил ҳайвонлар, шунингдек, улар билан боғлиқ чорвачилик маҳсулотларини олиб киришга қаратилган.

Қирғизистон Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тўхтатди

 

Қирғизистон Республикаси Ҳиндистондан айрим турдаги ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари импортига вақтинчалик тақиқ жорий этди. Мазкур чекловлар 28 январдан кучга кирди, деб хабар берди Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, чекловлар Nipah вирусига мойил ҳайвонлар, шунингдек, улар билан боғлиқ чорвачилик маҳсулотларини олиб киришни қамраб олади. Ушбу қарор мамлакат ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш ҳамда ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Nipah вируси хавфли зоонотик инфекция ҳисобланиб, ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин. Шу муносабат билан Ветеринария, чорвачилик, яйлов ва озуқа ишлаб чиқариш хизмати аҳолини келиб чиқиши номаълум бўлган чорвачилик маҳсулотларини харид қилмасликка, шунингдек маҳсулотларга илова қилинган ветеринария ҳужжатларининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

 

Ваколатли идоралар вазият доимий назорат остида эканини, эпидемиологик ҳолатга қараб чекловлар муддати қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"