Жаҳон

Қосим-Жомарт Тоқаев Трампнинг Ғазо тинчлик кенгашига қўшилиш таклифига рози бўлди

Қозоғистон президенти АҚШга миннатдорлик билдирган ва кенгашга қўшилиш бўйича розилигини расмий хат орқали тасдиқлаган.

Қосим-Жомарт Тоқаев Трампнинг Ғазо тинчлик кенгашига қўшилиш таклифига рози бўлди

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев янги ташкил этилган Ғазо Тинчлик Кенгашига қўшилиш ва Қозоғистоннинг таъсисчи аъзо сифатида иштирок этиш учун АҚШ Президенти Доналд Трампдан расмий таклифнома олган. Бу ҳақда Президентнинг ёрдамчиси ва матбуот котиби Руслан Желдибай Tengrinews.kz нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

 

АҚШ томонидан ташкил этилаётган Тинчлик Кенгаши стратегик назорат, халқаро ресурсларни сафарбар қилиш ҳамда Ғазони тинч йўл билан ривожлантириш мажбуриятларини мониторинг қилишга масъул бўлади. Таъсисчи ижроия кенгаши етти нафар дипломатия, ривожланиш, инфратузилма ва иқтисодий стратегия соҳасидаги тажрибали етакчидан иборат бўлиб, ҳар бир аъзо Ғазони барқарорлаштиришда муҳим соҳа учун жавобгар ҳисобланади.

 

Руслан Желдибай таъкидлаганидек, Тоқаев АҚШга миннатдорчилик билдирган ва кенгашга қўшилиш бўйича розилигини расмий хат орқали тасдиқлаган. Президент Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги тинчликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ишончни ошириш ва глобал барқарорликка ҳисса қўшишга содиқлигини қайд этди. Розилик олингач, кенгашга қўшилишга розилик билдирган барча давлатлар рўйхати оммага эълон қилинади.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"