Ўзбекистон

Қуйи Чирчиқда аёл эрини чойнак билан ўлдириб қўйди

Ҳозирда у руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Қуйи Чирчиқда аёл эрини чойнак билан ўлдириб қўйди

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида аёл шаърий никоҳидаги эрини чойнак билан уриб ўлдирди. Бу ҳақида “Millar” дастурида хабар берилди.

 

Ҳолат 2024 йилнинг февраль ойида юз берган. Турмуши давомида эр-хотин жанжаллашиб қолган. Аёл жаҳл устида чойнак билан эрининг бошига урган. Шундан сўнг ўткир тиғли жисм билан унга ўта оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда эркак воқеа жойида вафот этган.

 

Экспертиза хулосаларига кўра, аёл жиноятни ақли норасо ҳолда содир этган. Унинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги учун жиноят иши тугатилган.

 

Аёл руҳий шифохонага ётқизилган. Унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинди.

custom img

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Дастур доирасида уйлар бузилиб, 92 та янги кўп қаватли уй ва юзлаб хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

custom img

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

Ҳайдовчи транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган МТТ ходими қўлга олинди.

custom img

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

Адабиётларни ўқиганлик даражасини баҳолаш учун махсус комиссия ташкил этилиб, комиссия йилига камида икки марта тест синовлари натижаларини кўриб чиқади.

custom img

Самарқандда 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиб вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

"Санкция остидаги корхоналарга Ўзбекистон ҳукумати ёрдам берадими?"

Россия-Украина урушида Москвага ёрдам бергани учун АҚШ, Япония ва Британия санкция қўллаган бир қанча Ўзбек корхоналари бор. Ҳукумат уларга тақиқдан чиқишда ёрдам берадими — бу саволни Инвестиция, савдо ва саноат вазири ўринбосари Акрам Алиевдан Zamon.uz мухбири сўради."

custom img

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

“Наркожиноятларга қарши курашда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилганини маълум қилиб, ота-оналарни бу таҳдидга қарши курашда фаол бўлишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"