1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Renault" энди Ўзбекистон бозорига ҳам чиқарилади

Биринчи машиналар шу йилнинг кузида сотувга чиқарилади. Улар “Arkana”, “Kaptur” ва йўлтанламас “Duster” автомобилларидан иборат бўлади. Бу ҳақда “Spot.uz” хабар берди.

"Renault" энди Ўзбекистон бозорига ҳам чиқарилади

 

Унда айтилшича, энди "Renault" "Roodell" билан ҳамкорликда автомобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиши мумкин.

 

Бренднинг мамлакатдаги филиали узоқ муддатли маҳаллий автомобилларни йиғиш лойиҳаси ва дилерлар тармоғини ривожлантиришга ёрдам беради.

 

“Ўзбекистон — Марказий Осиё минтақасининг тез ривожланаётган бозори, бу ерда янги машиналарга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Ишончимиз комилки, ўзбекистонлик харидорлар Ренаулт автомобилларини, уларнинг ажойиб дизайни, замонавий технологиялари ва юқори даражадаги қулайликларини қадрлашади”, - дея изоҳ берган Ренаулт компаниясининг Россия ва МДҲдаги бош директори Ян Птачек.

 

"Renault" ўзбек бозорида илгари Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида намоён қилган авто моделларини тақдим этади.

 

Ўзбекистонда"Renault" дилерлар тармоғининг ривожланиши бозор талабларига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда Тошкентда "Renault" автомобилларининг савдо ва сервиси билан шуғулланадиган иккита дилерлик маркази ташкил этилади.

 

Маълумот учун: "Roodell" ва "Renault" АвтоВАЗ гуруҳининг ҳамкори ҳисобланади.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани, “UzAuto Motors” янги “Chevrolet Captiva” ҳамда “Кia Узбекистан”  “К8” седанини сотишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика