Спорт

Роналду ва Крооснинг жамоаси чорак финалда тўхтади

Европа чемпионатининг дастлабки ярим финалчилари аниқланди.

Роналду ва Крооснинг жамоаси чорак финалда тўхтади

 

Европа чемпионати якунига етиб бормоқда. 5 июль бутун турнирнинг энг кучли кунларидан бири бўлди. Сабаби иккита энг яхши ўйин, тўртта жамоа, ярим финалга иккита йўлланма. Бу кун ҳақиқатан ҳам ажойиб баҳсларни тақдим этди.

 

Немислар гуруҳ босқичи ва 1/8 финалдан шу қадар ишончли ўтишдики, ўз уйида чемпионликга яқинлашиб бораётгандек туюлганди. Аммо чорак финалда улар бошқа фаворит – Испания билан ўйнашга мажбур бўлди. Де ла Фуэнте жамоаси ҳам гуруҳда барчани ҳайратда қолдирди ва плей-оффнинг биринчи босқичида Грузияни мағлуб этишди.

 

Учрашувнинг кучли босим билан бошланди. Тони Кроос ўзининг ажойиб ўйини билан рақибларини шошириб қўйди. Ана шундай дақиқалардан бирида Педри жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Голни ўйинни ярмига қадар кутишга тўғри келди. Испанияликлар 51-дақиқада гол уришди. Бу голни эса Педрининг ўрнига майдонга тушган Олмонинг ургани аҳамиятга эга. Шундан сўнг Германия ҳужумга ташланди ва ҳар дақиқада босимни оширди. Ниҳоят 89-дақиқада Виртз ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча дақиқаларда ҳам давом эттирилди.

 

Бутун бошли учрашув барқарор ўтди, шунинг учун сўнгги дақиқалар нисбатан драматик кечди. Натижада 119-дақиқада Мерино немислар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Мезбонлар бунга жавоб бериши учун вақт етарли бўлмади.

 

Испания ярим финалда Франция билан ўйнайди. Испанларнинг ярим финал олдидан катта муаммоси бор: карточкаларнинг кўпайиб кетганлиги ва бир вақтнинг ўзида бир нечта асосий ўйинчилар ярим финални ўтказиб юборишади. Булар орасида Карвахал, Мората, Ле Норманд бор.

 

Европа чемпионатининг навбатдаги чорак финал баҳсида Португалия ва Франция тўқнаш келди. Учрашув давомида жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Бу ўйинда асосий ёки қўшимча вақт ҳақида кўп гапириб бўлмайди. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар cериясига мурожаат қилинди. Афтидан, Франциянинг сафари шу ерда тугаши мумкин эди, чунки Диого Коста бундан аввалги босқичда айнан пенальтилар сериясида Португалияни чорак финалга олиб чиққан эди. Аммо французлар серияда омадли бўлишди. Шу тариқа Франция ярим финалда Испания билан тўқнаш келадиган бўлди. Европа чемпионатининг навбатдаги чорак финал ўйинлари бугун бўлиб ўтади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.